Тижорат банклари трансформацияси бўйича йиғилиш ўтказилди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0



Шавкат Мирзиёев бугун тижорат банкларининг трансформация жараёнини жадаллаштириш бўйича йиғилиш ўтказди.
Унда саноқлилардан ташқари бошқа банкларни трансформация қилиш ишлари етарли даражада фаол олиб борилмаётгани танқид қилинди.
Буни бартараф этиш учун банклар фаолиятига хос бўлмаган функцияларни хатловдан ўтказиш, Марказий банк ҳузуридаги Қайта тайёрлаш корпоратив марказида аввало жойлардаги банк ходимлари учун банклар трансформациясини тушунтириш бўйича ўқув дастурларини ташкил этиш топширилди.
Банкларнинг кредит портфели ва лойиҳалар сифатини ошириш масаласи муҳокама қилинди. Стресс-тестлар натижаларига кўра, муаммоли кредитлар улуши бир неча баробар кўпайиши мумкинлиги, бу эса банк тизими учун жиддий хатар экани қайд этилди.
Шу сабабли муаммоли кредитларни ҳудудлар кесимида таҳлил қилиб, кредит портфели сифатини сақлаб қолиш бўйича таъсирчан механизм ишлаб чиқиш кўрсатмаси берилди.
Шунингдек, йиғилишда банк тизимида коррупцияга барҳам бериш масаласига алоҳида эътибор қаратилди.
👉 @xushnudbek 👈



