Давлат имтиёзли кредит сиёсатини қайта кўриб чиқади
Яхши хабар
@davletovuz'нинг ёзишича, давлат имтиёзли кредит сиёсатини қайта кўриб чиқишни режалаштирмоқда. Айтишларича, 2020 йилнинг 1 январидан бошлаб барча ижтимоий дастурлар доирасида ажратиладиган кредитларнинг фоиз ставкасини Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси даражасида белгилаш, 2021 йилнинг 1 январидан бошлаб эса тижорат банклари томонидан имтиёзли фоиз ставкаларида кредит ажратиш амалиётини тўхтатиш, фоиз ставкалари даражасини талаб ва таклифдан келиб чиққан холда улар томонидан мустақил белгилаш кўзда тутилмоқда.
Халқаро молия ташкилотлари анчадан буён Ўзбекистонга айнан имтиёзли кредитларни камайтириш таклифини бериб келишади. Маҳаллий эксперт ва блогерлар ҳам бу ҳақда кўп ёзишган. Биргина «Ҳар бир оила тадбиркор» лойиҳаси доирасида мақсадсиз сарфланган, халқдан қайтарилмаётган ва қайтаришнинг ҳам имкони йўқ бўлган кредитларнинг ўзи алоҳида катта мавзу.
👉 @xushnudbek 👈

