Банк тизимининг барқарор ишлаши бўйича йиғилиш ўтказилди
Xushnudbek.uzAlbom2 daqiqa0



Шавкат Мирзиёев 9 апрель куни коронавирус пандемияси шароитида банк тизимининг барқарор ишлашини ҳамда иқтисодиётга молиявий кўмакчи бўлишини таъминлаш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.
Маълумки, ўтган ҳафтада 24 та банк ташаббус кўрсатиб, жисмоний шахслар учун кредит таътили эълон қилди. Бугунги йиғилиш чоғида банклар шу каби оддий, лекин аҳолида ишонч ва ҳурмат уйғотадиган яна кўплаб ташаббуслар билан чиқиши мақсадга мувофиқлиги айтиб ўтилди.
Масалан, муддати тугаган омонатларнинг муддати узайтирилиб, бу ҳақда оммавий ахборот воситаларида эълон қилинса, карантин вақтида уйида ўтирган аҳолига қулайлик яратилади.
Карантин тугагач кўплаб корхоналарга ўз фаолиятини тиклаш учун анча вақт ва маблағ керак бўлади. Шу боис Марказий банкка ишлаб чиқариш корхоналари фаолияти тўхтаб қолмаслиги учун банклар орқали 30 триллион сўм айланма маблағлар ажратилишини таъминлаш топширилди.
❗️Зарур ҳолларда, корхоналарга иш ҳақи тўлаш учун ҳам кредитлар ажратилишини йўлга қўйиш лозимлиги таъкидланди.




