Абитуриентлар учун қайта тест синови тартиби тасдиқланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

Тана ҳарорати юқори бўлган ва коронавирусга чалинган абитуриентлар учун қайта тест синови ташкил этиш тартиби тасдиқланди

COVID-19 пандемиясига қарши курашиш тадбирларини инобатга олиб, кириш тест синовларини ўтказишда санитария-эпидемиология талаблари белгиланди.

Унга кўра тана ҳарорати 37 C дан юқори бўлган ва тест синовларига киритилмаган абитуриентларга тест синовлари ўтказилаётган ҳудудда далолатнома расмийлаштирилади.

Давлат тест марказига коронавирус касаллиги тасдиқланиб, даволанаётган абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари томонидан республика бўйича тест синовлари тўлиқ якунлангунга (16 август) қадар онлайн ариза ва тегишли ҳужжатлар билан мурожаат қилганлар тўғрисидаги маълумотлар тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 3 кун ичида Санитар-эпидимиология хизматига текшириш учун тақдим этилади.

Бунда абитуриентлар ёки уларнинг вакиллари аризани (тегишли ҳужжатларни илова қилган ҳолда) covid@dtm.uz электрон почта манзилига юборишлари мумкин.

Аризалар ўрганилиб, ҳақиқатдан касаллиги тасдиқланган абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар шакллантирилади.

Тест синовлари тўлиқ якунлангандан сўнг 14 кун ичида мазкур тоифадаги абитуриентлар учун қайта тест синовлари ташкил этилади.

Қайта ташкил этилган тест синовларида тана ҳарорати 37 C дан юқори бўлган ва тест синовларига қадар тўлиқ соғаймаган абитуриентлар учун бошқа тест синовлари ташкил этилмайди.

❗️Хуллас, мабодо коронавирусга чалингани учун тестга кира олмаган абитуриентлар бўлса, улар covid@dtm.uz электрон почтасига онлайн ариза ташлаб қўйсин. Фақат мен касалман деган қуруқ гап кетмайди, албатта буни тасдиқловчи тегишли маълумотнома (масалан, ПЗР тест натижаси) бўлиши керак.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek