Rossiyada migrantlar uchun majburiy daktiloskopiya
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Россияда мигрантлар мажбурий дактилоскопиядан ўтказилади
Меҳнат муҳожирлари 2021 йил 29 декабрдан бошлаб Россия ҳудудига кириш ва у ерда яшаш учун мажбурий тарзда бармоқ изларини рўйхатдан ўтказиши (дактилоскопия) керак бўлади. Бу ҳақда Россия Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.
Бундан ташқари, ушбу тартиб мамлакатда 90 кундан ортиқ бўладиган барча тоифадаги хорижий давлат фуқаролар учун ҳам амал қилади.
Мажбурий дактилоскопиядан ўтиш вояга етмаган ва кекса ёшдаги фуқаролар учун амал қилмайди.
Маълум қилинишича, мазкур тартиб федерал қонун билан белгиланган.
👉 @xushnudbek 👈


