Тошкентда Россия миграция марказлари филиаллари очилади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Тошкентда Россия “Паспорт-виза хизмати” ва Москванинг “Кўп тармоқли миграция маркази” филиаллари очилади
Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги ва Россия Ички ишлар вазирлиги ҳузуридаги “Паспорт-виза хизмати” ҳамда Москва шаҳрининг “Кўп тармоқли миграция маркази” ўртасида ҳамкорлик тўғрисида келишувлари имзоланди.
Агентлик хабарига кўра, ушбу ҳамкорлик натижасида миграция марказлари офислари очилиши жадаллашади, Ўзбекистон фуқароларининг Россияда меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсат олиш учун зарур бўлган ҳужжатларни тайёрлашда вақти ва харажатлари қисқаради ҳамда Россияга жўнаб кетишдан олдин республика ҳудудида хизматларнинг бир қисмидан фойдаланиш мумкин бўлади.
👉 @xushnudbek 👈


