Россия МДҲ давлатларидан ноқонуний мигрантларни чиқаришни талаб қилмоқда
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0❗️Россия МДҲ давлатларидан ноқонуний мигрантларни мамлакат ҳудудидан олиб чиқиб кетишни талаб қилмоқда
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг 15 июнига қадар МДҲ давлатларидан уларнинг мамлакат ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган фуқароларини чиқиб кетишини талаб қилмоқда.
Бу нима дегани?
Пандемия муносабати билан Россия Президенти фармонига биноан, 2021 йил 15 июнгача мигрантлардан ишлаш учун патент, вақтинча рўйхатга туриш талаб қилинмаслиги, яъни муддати тугаса, автоматик равишда узайтирилиши белгиланган эди.
Энди 15 июндан бошлаб РФ ҳудудида вақтинча бўлиш (яшаш) ҳуқуқига эга бўлмаган (тегишли патент ва ҳужжатларни расмийлаштирмаган) МДҲ давлатларининг фуқароларига қонуний чора кўрилади ва мамлакатдан мажбурий чиқариб (депорт) юборилади.
Россия ИИВнинг маълумотига кўра, айни вақтда Россия ҳудудида Ўзбекистондан бўлган ноқонуний мигрантлар сони 332 мингни ташкил қилади. Шунингдек, Тожикистондан 247 минг, Украинадан 152 минг, Озарбайжондан 120 минг, Қирғизистондан 115 минг, Арманистондан 61 минг, Молдовадан 56 минг ва Қозоғистондан 49 минг мигрантлар Россия ҳудудида ноқонуний бўлиб турипти.
Маълумот учун, 2020 йил 19 апрелда Россия парламентининг юқори палатаси томонидан Ўзбекистон фуқароларига патент муддати тугаган бўлса, 90 кун мобайнида уни қайта расмийлаштирмасдан фаолият юритишларига рухсат беришга оид тегишли қонун маъқулланган эди.
Ушбу қонун маъқуллангани муносабати билан Ўзбекистон Сенати раиси Танзила Нарбаева Россия ҳукумати ва ҳамкасби Валентина Матвиенкога миннатдорлик билдирганди.
👉 @xushnudbek 👈


