Миграция агентлиги Россиядаги ўзбекистонликларга мурожаат қилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда бўлиб турган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди
Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлиги жорий йилнинг 15 июнига қадар МДҲ давлатларидан уларнинг мамлакат ҳудудида ноқонуний равишда бўлиб турган фуқароларини олиб чиқиб кетиши ҳақида огоҳлантирганди. Бунинг сабаблари ҳақида аввалроқ маълум қилган эдик.
Шу сабаб Ўзбекистон Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияда ноқонуний бўлиб турган юртдошларимизга 2021 йилнинг 15 июнига қадар яшаш жойидаги Россиянинг тегишли ички ишлар органларига мурожаат қилиш орқали қонунийлаштиришни тавсия қилмоқда.
Агар Ўзбекистон фуқаролари Россиянинг тегишли ички ишлар органларига қонунийлаштириш учун мурожаат қилса, шу вақтгача Россияда ноқонуний бўлиб тургани учун мамлакатдан маъмурий чиқариб юборилмайди (депортация) ҳамда уларга яшаш жойидаги миграция бўлимидан қайта рўйхатдан ўтиш имконияти берилади.
Агар юртдошларимизга ушбу масалада ёрдам керак бўлса, Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси ва Россия минтақаларидаги бош консулхоналарига ҳамда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигига мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун: Россия ҳудудида 300 минг нафардан ортиқ Ўзбекистон фуқаролари ноқонуний бўлиб тургани маълум қилинди.
👉 @xushnudbek 👈
