Аллоҳ севадиган сифатлар ҳақида ҳадис

Matn18-aprel, 2021, 19:091 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

#hadis #ramazon

Омир ибн Саъд ибн Абу Ваққосдан, у эса отасидан ривоят қилади:

"Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Албатта, Аллоҳ ёқимлидир, ёқимлиликни севади, покизадир, покизаликни севади, карамлидир, карамлиликни севади, ўта саҳийдир, ўта саҳийликни севади".

Имом Термизий, Баззор ва Абу Яъло ривоят қилганлар.

Одамларнинг бир-бирлари билан бўладиган ижтимоий муносабатларида ушбу ҳадиси шарифда зикр қилинган, Аллоҳ таолонинг Ўзида бўлган ва бунинг бандаларида ҳам бўлишини севадиган сифатлар инсоният учун жуда ҳам аҳамиятлидир. Ушбу сифатларни ўзида мужассам қилган кишилар инсонлар жамиятидаги энг яхшилари бўлишади. Бунинг юзага чиқиши учун эса, Ислом жорий қилган ижтимоий одоблар йўлга қўйилиши лозим.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ижтимоий одоблар» китобидан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek