Эснаганда оғизни қўл билан ёпиш одоби ҳақида ҳадис

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

#hadis #ramazon

Абу Саъийд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Бирингизни эсноқ тутса, қўлини оғзига қўйсин. Чунки, шайтон ичига кириб кетади», дедилар».

Эсноқни қайтаришга уринмаслик шайтонга йўл очиб бериш ила баробар иш. Шунинг учун Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам эсноқни қайтаришга ўзига хос тавсия қилмоқдалар.

Албатта, эснаган одам оғзини борича очиб, овоз чиқариб эснагандан кўра, эсноқ келганда иложи борича оғзини юмиб, қўли билан уни тўсгани ўзи учун ҳам, унинг атрофидагилар учун ҳам яхши ва гўзалдир.

Умуман олганда эсноқ яхшилик аломати эмас. Ундай нарсани иложи борича юзага чиқармасликка ҳаракат қилиш лозим. Ислом одоби шуни тақозо қилади.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китобидан.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek