Мусулмоннинг мусулмон олдидаги олтита ҳаққи

Matn29-aprel, 2021, 19:201 daqiqa0 koʻrish

#hadis #ramazon

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи вассалам шундай деганлар:
“Мусулмоннинг мусулмон олдида олтита ҳаққи бор: агар учратиб қолсанг, унга салом бер!; агар чақирса, унга жавоб бер!; агар сенга насиҳат қилса, насиҳатга амал қил!; агар аксирса ва Аллоҳга ҳамд айтса, унга “ярҳамукаллоҳ” дегин! агар касал бўлиб қолса, бориб кўр! агар вафот этса, унинг орқасидан юр!
»

Имом Муслим ривоят қилган.

Саломни очиқ бериш суннати муаккададир. У мусулмоннинг мусулмон олдидаги ҳаққидандир. Аллоҳнинг ҳузурида салом бераётган инсоннинг даражаси алик олаётганнинг даражасидан бир даража устун бўлади. Салом берган инсонгина Аллоҳнинг ҳузурида эсланади. Агар саломига ҳеч ким алик олмаса, малоикалар алик оладилар.

Ибн Ҳиббон шундай деганлар: “Ақлли одам омманинг олдида саломни очиқ бериши керак. Чунки агар ким одамларга салом берса, қул озод қилганга ўхшайди. Салом бериш манманликни ва кўролмасликни кетказади. Одамдаги нафратланиш ва кўролмасликни кетказади. Ҳижронни кесади ва ўзаро биродарликни мусаффолаштиради”.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китобидан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek