Qirgʻiziston va Tojikiston chegarasida qurolli toʻqnashuv
Қирғизистон-Тожикистон чегарасида зиддият бошланди. Томонлар ўт очишмоқда.
28 апрель куни Қирғизистон ва Тожикистон чегарасидаги қишлоқда маҳаллий аҳоли ўртасида можаро юзага келади. Мазкур можаро янада кучайиб, бугун эрталаб вазият кескинлашиб кетади. Икки давлат ҳарбийлари ўзаро ўт очишни бошлаб юборган. Ҳаттоки оғир қуроллар ва танклардан фойдаланишга ҳам ўтишди.
Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон-Тожикистон давлат чегарасидаги тўқнашувлар бўйича баёнот бериб, қўшниларимиз чегарасида вазиятнинг кескинлашиши тўғрисидаги хабарлар Ўзбекистон Республикасида жиддий хавотир уйғотганини маълум қилди.
Ўзбекистон томонларни тўқнашувларни зудлик билан тўхтатиш, вазиятни барқарорлаштириш бўйича биргаликдаги чораларни кўриш ва кескинликнинг янада ортишига олиб келиши мумкин бўлган ҳаракатлардан тийилишга чақирди.
Ишқилиб, тинчлик бўлсин, томонлар тезроқ тил топишсин. Қўшнинг тинч, сен тинч, деб бежизга айтишмаган.
👉 @xushnudbek 👈



