Ўзбекистон Венеция архитектура биенналесида дебют қилади
Ўзбекистон Венеция архитектура биенналесида дебют чиқиш қилади
Маҳалла: шаҳар ва қишлоқ хаёти — биз бу йилги Венеция архитектура биенналесида ушбу мавзу билан чиқиш қиламиз. Бунда Ўзбекистоннинг Миллий павильони яратилади ва ўзбек маҳаллалари ўзига хослиги ва ҳаёт тарзи халқаро ҳамжамиятга таништирилади. Бу шаҳар ҳаётини ташкил этишни ўрганадиган илмий лойиҳадир.
Павильон коммисари – Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси (@acdfuz).
Венециядаги кўргазма очилиш маросимида Бош вазир ўринбосари, Ўзбекистон Миллий павильони ташкилий қўмита раиси Азиз Абдуҳакимов, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Кенгаши раисининг ўринбосари Саида Мирзиёева, Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси Ижрочи директори ва кўргазма лойиҳаси комиссари Гаянэ Умерова ҳамда лойиҳа иштирокчилари иштирок этади.
#ACDF #VeniceBiennale2021 #Uzbekistan
👉 @xushnudbek 👈


