1 майдан кутилаётган муҳим ўзгаришлар ва янгиликлар

Matn29-aprel, 2021, 15:012 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

1 майдан қандай янгиликлар кутиляпти?

✅ 31 ёшга тўлмаган фуқароларнинг IELTS, TOEFL, GMAT, GRE, SAT каби халқаро имтиҳон тизимларидан юқори балл олган ёшларнинг имтиҳон харажатлари қоплаб берилади;

✅ Ижарада яшовчи талабалар учун ижара харажатларининг 50%и Давлат бюджетидан қоплаб берилади. Бунда қоплаб бериладиган сумма Тошкент шаҳрида максимал тўлов 245 минг сўмдан, бошқа ҳудудларда эса 122 500 сўмдан ошмаслиги керак;

✅ Мамлакатимизга 2005 йил 1 январга қадар келиб, доимий яшаётган, шунингдек мамлакатимизда 15 йил давомида доимий яшаб турган фуқаролиги бўлмаган (чет давлат фуқаролигини қабул қилмаган) шахслар томонидан истак билдирилган тақдирда Ўзбекистон фуқароси деб тан олиш тартиби жорий қилинади;

✅ Давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари ходимлари сони 15 фоизга (5 288 та) қисқартирилади;

✅ Деҳқончиликни бошлаётган “Ёшлар дафтари”даги ёшларга уруғлик ва кўчат харид қилиши учун 2 млн сўмгача субсидия берилади;

✅ “Ёшлар дафтари”га киритилган тадбиркорлик фаолиятини бошлаш учун бино ва иншоотларни ижарага олган ёш тадбиркорларга ижара харажатлари 30 фоизи компенсация қилинади;

✅ “Ёшлар дафтари”га киритилган ёшларга коллеж ва техникум ўқувчиларига амалиёт ўтган вақти учун 6 ой давомида 490 минг сўмдан субсидия тўланади;

✅ Тадбиркорларга:

➖ 25 ёшдан ошмаган ходимлар учун тўланган ижтимоий солиқ суммаси қайтариб берилади;
➖ “Ёшлар дафтари”даги ёшларни ишга олишса, давлат мулки ижараси бўйича имтиёзлар берилади;

✅ Ёпиқ масканларда концерт-томоша тадбирларини ўтказиш тақиқланади.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek