Метродаги муаммолар юзасидан ўрганиш ишлари бошланади
Монополияга қарши курашиш қўмитаси метрода юзага келаётган муаммоларни ўрганади
Қўмита ҳузуридаги Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш агентлиги метрода кетма-кет кузатилаётган носозликлар юзасидан «Шаҳар йўловчилар транспорти тўғрисида»ги Қонун талаблари доирасида ўрганиш ўтказади.
"Пойтахт ер остидаги" воқеалар хизмат кўрсатувчининг ўз мажбуриятларини бажармаётганига далолат бермоқда. Шунинг учун метрополитен хизматлари юзасидан ўрганиш ишларини бошланади", – деб хабар қилмоқда Монополияга қарши курашиш қўмитаси.
Эслатиб ўтамиз, охирги икки ой ичида метрода 2та поезднинг ўзаро тўқнашуви, Сергели йўли ва «Новза» бекатларида поездларнинг тўхтаб қолиши ва йўловчиларнинг поезд йўлидан пиёда юришга мажбур бўлиши, поезд эшиги очиқ ҳолда ҳаракатланиши каби ҳолатлар кузатилди.
👉 @xushnudbek 👈

