Тошкент метрополитени Транспорт вазирлиги тизимига ўтди

Foto18-oktabr, 2021, 11:141 daqiqa0 koʻrish

Президент қарорига кўра, “Тошкент метрополитени” УК “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ таркибидан Транспорт вазирлиги тизимига ўтказилди.

2022 йил 1 июлгача 7 та метро бекатида (Беруний, Чорсу, Пахтакор, Олмазор, Туркистон, Қўйлиқ бозори, Чилонзор) транспорт ўтиш боғламалари;

2022 йил 1 октябргача Тошкент шаҳрига кириб келувчи йўловчи транспортлар учун 6 та метро бекати (Туркистон, Юнусобод, Чилонзор ва ер усти ҳалқа линиясининг 3, 4 ва 5-бекати) атрофида автотураргоҳлар ташкил этилади.

📲 2022 йил 1 январдан метрополитен йўналишлари, поездлар ҳаракати жадвали ва электрон тўлов мавжуд мобил илова ишга туширилади;

2022 йил 1 апрелгача ер усти ҳалқа метро бекати йўналишида йўловчилар учун бепул WI-FI тизими билан боғлаш ва ер ости метро бекатларида мобил алоқа операторлари хизматларидан фойдаланиш имкониятлари яратилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek