Мунофиқликнинг белгилари ва зарарлари ҳақида

Matn29-aprel, 2021, 03:551 daqiqa0 koʻrish

#hadis #ramazon

Абдуллоҳ ибн Амрдан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
“Уч нарса қай кишида бўлса, холис мунофиқ бўлур: гапирса, ёлғон гапиради, ваъда берса, хилоф қилади, омонат ишонилса, хиёнат қилади. Кимда шу хислатлардан биттаси бўлса, уни тарк қилгунича нифоқдан битта хислати бўлади».

Аҳмад ривоят қилган.

Ҳар бир банда эҳтиёт бўлиши лозим бўлган қалб хасталикларидан яна бири мунофиқликдир. Одамлар кўз ўнгида Ислом динига мансублигини эълон қилиб, ҳатто баъзи амалларни ҳам қилиб юрадиган, аслида эътиқоди бузуқ бўлган кишилар

Мунофиқликнинг зарарларидан:
1. Аллоҳ таоло мунофиқнинг амалини қабул қилмайди.
2. Мунофиқнинг қалбида марази бўлади. У мусулмонларга етган мусибатдан масрур ва нусратдан маҳзун бўлади.
3. Мунофиқ бахил бўлади. Молни фақат риё учун сарфлайди.
4. Мунофиқнинг эътиқоди, илми ва амали залолатдадир.
5. Мунофиқ риёкордир.

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Руҳий тарбия” китобидан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek