Ифторни тезроқ қилишнинг фазилатлари ҳақида ҳадис
Matn21-aprel, 2021, 19:371 daqiqa0 koʻrish
Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Аллоҳ азза ва жалла «Мен учун бандаларимнинг энг маҳбуби ифторни тезроқ қиладиганидир», деди».
Термизий ва Аҳмад ривоят қилган.
Ушбу ҳадиси шарифда вақт бўлиши билан дарҳол ифторлик қилишга тарғиб этилмоқда ва бу туфайли қуйидаги яхшиликлар бўлиши ваъда қилинмоқда:
1. Кишиларнинг хайрда бардавом бўлишлари;
2. Ислом динининг устун бўлиши;
3. Аллоҳ таоло учун маҳбуб бандалардан бўлиш. Шунинг учун ифтор вақти кириши билан дарҳол оғизни очишга одатланишимиз лозим.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ҳадис ва ҳаёт» китобидан.
👉 @xushnudbek 👈



