Катталарга ҳурмат ва кичикларга иззат ҳақида ҳадис

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0

#hadis #ramazon

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким кичигимизга раҳм қилмаса ва каттамизнинг ҳаққини билмаса, биздан эмас", дедилар».

Имом Бухорий «Адабул-муфрад»да ривоят қилган.

Ёшлар ўзидан катта ёшдаги ҳар бир кишини, хусусан, қари ёшдаги отахон ва онахонларни эҳтиром қилиши зарурлиги динимизда катта аҳамият берилган одоблардан биридир. Бу иш мўминликнинг рамзи, Ислом жамияти аъзосининг белгисидир. Катта ёшдагиларга ҳурмат кўрсатмаган одам ана шу муборак рамзни йўқотади. Шунинг учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам «Бундай одам биздан эмас», деяптилар.

Ашъарий айтади:
«Соч-соқоли оқарган мусулмонни, Қуръонни ёд олган, унда ғулувга кетмаган ҳамда унга жафо қилмаганни ва адолатли ҳукмдорни икром қилиш Аллоҳни улуғлашдандир».

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг “Ижтимоий одоблар” китобидан.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek