Бировнинг мактубини изнсиз ўқишнинг ҳукми ҳақида
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
"Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким биродарининг мактубига унинг изнисиз назар солса, худди дўзах оташига назар солгандек бўлади», деганлар."
Имом Абу Довуд ривоят қилган.
Бировнинг мактубини ўғирлаб олиш ёки зўрлик қилиб ўқишга интилиш у ёқда турсин, изнсиз назар солиш ҳам мумкин эмас. Ким бировнинг мактубига изнсиз назар солса, дўзах оташига назар солган билан баробар эканлиги оддий гап эмас.
Уламоларимиз назар солишга оид ҳукмни эшитишга, қулоқ солишга ҳам қиёс қилганлар. Яъни, бировнинг ҳовлисига, мактубига изнсиз назар солиш қанчалик ҳаром бўлса, ўша ҳовли ва уйдаги овозларга, гап-сўзларга яширинча қулоқ солиш ҳам шунчалик ҳаромдир.
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуфнинг «Ижтимоий одоблар» китоби асосида.
👉 @xushnudbek 👈
