DSQ kasaba uyushmasining Rasul Kusherbayevni sudga berishi

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn2 daqiqa0

Manba:davletovuz

Бир сўмлик маънавий зарар

Давлат солиқ қўмитаси бирлашган касаба уюшмасининг депутат Расул Кушербаевни судга бериши, ҳуқуқий жамиятда энг тўғри йўллардан бири бўлса-да, солиқ органларига наф келтирмайдиган, уларнинг шаъни ва обрўсини янада туширадиган ҳолатга айланади.

Умуман, ишчанлик обрўси билан боғлиқ халқаро амалиётда одатда судга берувчи битта олтин қоида асосида иш тутади: нотўғри ёки бадном қилувчи ахборот тарқатган шахсга суд орқали ҳуқуқий баҳо берилади, лекин маънавий зарар миқдори шартли 1 доллар, 1 сўм этиб белгиланади. Бу судга берган ташкилот ёки жисмоний шахснинг ҳақиқатда ишчанлик обрўсига қайғураётганини кўрсатади. Раддия ва шартли 1 сўм унинг маънавий ғалаба қозониши учун етарли.

Модомики судга берувчи ўз давлатидаги мезонлар бўйича ҳаддан ташқари катта миқдорда маънавий зарар сўраётган экан, бу ОАВ ва фуқаролик жамияти, фаоллар учун ёмон сигнал. ДСҚ сўраётган 4,6 млрд сўм, гарчи хайрия жамғармасига ўтказилиши ният қилинган бўлса-да, жуда катта маблағ, ҳар қандай одам ёки ташкилотни хонавайрон қиладиган даражада. Масалан, Россияда Путиннинг дўсти раҳбарлик қиладиган “Роснефть” компанияси РБКни 3,124 млрд рубль жарима тўлашини талаб қилган эди. Яна бир миллиардер Михаил Прохоров сиёсатчи Алексей Навальнийни судга бериб, 1 рубль маънавий зарар ундириб беришларини сўрайди. (Ҳаволада бир рубллик ишлар батафсил кўрсатилган). Улар-ку бизнес структуралар, масалан, Ёқутистон раҳбари Егор Борисов ҳам бир журналистни ишчанлик обрўсини ҳимоя қилиб судга беради. Маънавий зарар миқдори 1 рубль. “Роснефть” учун РБКнинг иқтисодий қийин аҳволга солиб қўйиш муҳим, қолган икки ҳолатда ҳақиқат муҳим.

Албатта, Ўзбекистон қонунчилигида маънавий зарар бўйича амалиёт яхшигина шаклланган. Судларимизда тажриба етарли. Судда 4,6 млрд сўм зарар кўрилгани иқтисодий жиҳатдан исботлаб берилмоғи керак. Масалан, одамлар шу гаплардан сўнг солиқ тўламай қўйдими? Ёки солиқ органи ходимларининг шу гаплардан сўнг қон босими ошиб, тиббий харажатлари ошиб кетдими? Булар, албатта, кўпроқ сарказм, аммо шунақароқ принципда ишлайди.

Охирги масала. Расул Кушербаев ЎзЛиДеП депутати, бу партия ҳукумат раҳбари номзодини кўрсатган, ҳукумат раҳбари эса вазирлик ва идоралар раҳбарлигига номзодларни парламентга киритади. ДСҚ раиси номзоди депутатлар тасдиғидан ўтиши керак. Лекин депутатнинг судга берилиши бу занжирда қанақадир мантиқсизлик борлигини кўрсатаяпти.

Умуман, ДСҚ ўзига ортиқча эътибор жалб қилаётгани қизиқ.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek