Суд ислоҳотлари ва шикоят қилиш муддатлари муҳокамаси

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo5 daqiqa0

Судларга оид ислоҳотларга бағишланган бугунги матбуот анжуманидан қисқа лавҳа.

Фуқароларнинг судларга шикоят қилиш ҳуқуқига оид муддатлар чекланаётган бир пайтда шу ислоҳотлар кераклиги, давр талаби эканлиги, буни тўғри тушунишларини сўраб гапирилса ҳам майли эди, чидаса бўларди. Лекин энг алам қиладигани "биз бу билан халққа ёрдам қиляпмиз, муддатни узайтиряпмиз, сизлар тушунмаяпсизлар" дейишаётгани бўляпти. Худдики халқ содда ва гўл, нима деса ишониб кетаверади, деб ўйлашармикин ёки?

Саволларга берилган жавобларда эса ўзлари ҳам фуқароларнинг шикоят қилиш ҳуқуқи чекланаётганини ноилож тан олишяпти. Ва энг даҳшати “фуқаро керак бўлса шу қисқартирилаётган муддатдан фойдалансин” деган позиция айтилмоқда.

Ислоҳот ислоҳот учун эмас, халқ учун деган гап қаерда қолди?

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek