Ўзбекистонда вакцинани биринчи бўлиб кимлар олиши маълум бўлди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo2 daqiqa0

Ўзбекистонда вакцинани биринчи бўлиб кексалар, шифокорлар, ўқитувчилар, тарбиячилар олади

Санитария-эпидемиология хизмати бошлиғининг ўринбосари, тиббиёт фанлари доктори Нурмат Атабековнинг маълум қилишича, Ўзбекистон Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг COVAX альянси орқали 2 млн доза вакцина сўраб мурожаат қилган. Ўзбекистон аризаси қабул қилинган.

Модомики қайсидир вакцина Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан тасдиқланса, у Ўзбекистонга олиб келингач, биринчи галда 65 ёшдан юқори бўлган шахслар, тиббиёт ходимлари, ўқитувчилар, боғчалар тарбиячилари эмланади.

Аввалроқ Россиянинг Ўзбекистондаги элчиси Владимир Тюрденев Россияга борадиган ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари "Спутник V" вакцинаси билан эмланиши, бу мақсад учун Ўзбекистон ҳукумати 1 млн доза вакцинага буюртма берганини айтганди.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek