Code.org платформаси ўзбек тилида иш бошлади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Code.org сайтининг ўзбек тилидаги бош саҳифаси скриншоти

Яхши хабар!

Дунёга машҳур code.org платформаси энди ўзбек тилида ҳам ишлашни бошлабди. IT Park, code.org ва Dubai Future Foundation ўзаро ҳамкорлиги натижасида ўзбекистонлик мактаб ўқувчилари ушбу платформа орқали дастурлашни ўрганишлари мумкин.

Платформада 1 млн 700 мингдан ортиқ ўқитувчи ва 53 млндан ортиқ ўқувчи рўйхатдан ўтган. Ўтган йил мазкур курсларни битирган 70 мингдан ортиқ ўқувчилар ишга жойлашган.

Тўғри, ҳали таржима тўлиқ охирига етмаган ва сифати устида ҳам бироз ишлаш керак, лекин ҳар ҳолда бу IT саводхонликни ошириш ва ўқувчи ёшларимизни ахборот технологиялари соҳасига қизиқишларини пайдо қилишда фойдали бўлади, деган умиддаман.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek