Google Марказий Осиёдаги офисини Ўзбекистонда очиши мумкин

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalMatn1 daqiqa0tahrirlangan

Google компанияси Марказий Осиё бўйича офисини Ўзбекистонда очиши мумкин. Лекин бунинг учун кўплаб IT мутахассисларига талаб пайдо бўлади. Хусусан, data-IT мутахассислари, дастурловчи ва серверга хизмат кўрсатувчи кадрларга эҳтиёж ошиши мумкин.

Шу туфайли, компания Ўзбекистонда IT соҳасини янада ривожлантириш ва дастурлаш бўйича билимларни оммалаштириш мақсадида қиймати 3,5 миллион доллар артофида бўлган махсус Google​ coding content ўқув дастурини Ўзбекистонга бепул тақдим этди.

«Эндиликда олдимизда турган вазифа аниқ ва содда: қўлга киритилган имкониятдан фойдаланиб, дастурлаш тиллари ва кодларни тезроқ ўзлаштиришимиз лозим. Бунинг учун таълим соҳасига ўзига хос ечимни тақдим этяпмиз, яъни QBox қурилмаси ёрдамида мактабларда локал интернет ҳозирлаб, Google coding content ахборотларини унга киритамиз», дейди Инновацион ривожланиш вазирлигининг бошқарма бошлиғи Бекзод Ҳамзаев Kun.uz нашрига.

Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ

  • 👎 6
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek