Ўқишга кира олмаслик фожиа эмас: мутахассис тавсияси
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganБугунги кунда миллиондан ошиқ абитуриентлар талаба бўлиш орзусида елиб-югуриб юришибди. Лекин уларнинг тахминан 15-20%игина талаба бўла олади холос. IT соҳасида фаолият олиб борувчи Абдусаттор Абдурахимов Телеграм каналида абитуриентларга ўз ҳаётидан мисол келтириб, яхши тавсия берибди. Жумладан у шундай дейди:
«Ўқишга кира олмаслик фожиа эмас! Олий маълумотга эга бўлиш кафолатли келажак ҳам эмас!
Ўзим ҳақимда жуда қисқа қилиб айтаман. Ёшим 25 да. Тиббиёт коллежини тугатганман. 3 йил ўқишга киролмадим. Кейин мисқоллаб 650$ пул тўплаб Notebook сотиб олдим ва компьютер дастурларидан бири бўлган 3ds max дастурини ўрганишга киришдим. Ўз устимда кўп ишладим ва кўп қийинчиликларга дуч келдим. Шу касбим ортидан ўтган йили Malibu-2 автомашинасини сотиб олдим. Aйни пайтда асосий даромадимни интернет орқали топаман.
Буларни нега айтяпман?!
Ўқишга кира олмасангиз, сиқилиб юрмасдан компьютер дастурларидан бирини профессионал даражада ўргансангиз катта даромадли иш топа оласиз.
P.S: Энг керакли дастурлар ҳақида каналимда ёзганман».
Пост тугади.
Менинг изоҳим: Абдусатторнинг фикрига тўлиқ қўшиламан, ўқишга кира олмади дегани, бу ҳаёт тугади, катта фожиа бўлди, дегани эмас. Ўз орзуларига эришиш учун ҳар доим ҳам диплом керак бўлмайди, асосийси билим керак. Билимни эса мустақил ўқиб ҳам олиш мумкин, албатта талаба бўлиш шартмас.
👉 @xushnudbek 👈

