Нажот Таълим марказида Digital касблар бўйича қабул
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlanganБугун талабгир бўлган «Digital» касбларнинг дастурлаш, дизайн, медиа ва маркетинг соҳаларидан бирига қизиққан ва ўз келажагини яратиш учун ҳозирдан ҳаракат қиладиган ёшларга «Нажот Таълим» марказида таълим олиш таклиф этилади.
Марказда ўқишнинг биринчи сабаби ўқувчиларнинг имтиҳон орқали саралаб олиниши бўлса, иккинчи сабаби ушбу марказ айнан сиз ёшларга ёз мавсуми учун ажойиб имконият бермоқда. Яъни 14-15 ва 21-22 май кунлари бўлиб ўтадиган имтиҳонлардан муваффақиятли ўтсангиз, 3 ойлик махсус дастурлаш «foundation» босқичи ва «SMM Pro» курсида таълим олишингиз мумкин.
👉 Кириш имтиҳонлари учун рўйхатдан ўтинг
Бу соҳалар бўйича етарлича маълумотга эга бўлмасангиз ёки шу соҳалар бўйича ўзингизни қийнаган саволларингизга мутахассислардан жавоб олишни истасангиз, 8 май — якшанба куни Ўзбекистон Миллий университети ёнидаги Ёшлар ишлари агентлиги Тошкент шаҳри бошқармасида бўлиб ўтадиган катта форматдаги бепул очиқ дарсларда қатнашинг.
👉 Очиқ дарслар учун рўйхатдан ўтинг
Нафақат ёзги таътилдан, балки ушбу ажойиб имкониятлардан ҳам унумли фойдаланинг.Реклама
- 👍 363


