Ўзбекистонда бир кунда 146 кишида коронавирус аниқланди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0

Manba:SSV matbuot kotibi

2020 йил 22 июнь ҳолатига кўра Ўзбекистон ҳудудларида COVID-19 қайд этилиши ва соғайганлик кўрсаткичлари жадвали

🔺Бугун мамлакатимизда 146 ҳолатда касаллик қайд этилган. Шундан 136 нафари Карантин муассасаларида, 5 нафари аҳоли орасида (шундан 4 нафари Тошкент шаҳрида, 1 нафари Тошкент вилоятида), қолган 5 нафари эса халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчилари орасида аниқланган.

❗️Аввал хабар қилганимиздек, бугун 73 нафар фуқаро соғайди. Улар Тошкент шаҳри, Бухоро ва Наманган вилоятларидаги тиббиёт муассасаларида шифо топишди.

❗️Ҳозирда касаллик қайд этилган жами 6461 нафар бемордан 4450 нафари соғайиб, даволаниш кўрсаткичи 69 фоизни ташкил этмоқда.

❗️Айни пайтда тиббиёт муассасаларида даволанаётган 1992 нафар бемордан 15 нафари оғир, 4 нафари эса ўта оғир аҳволда.

‼️Ҳозирда мамлакатимизда уй карантинида 35 690 нафар, стационар карантинда эса 22 614 нафар фуқаро тиббий кузатувда бўлиб турибди.

@ssvmatbuotkotibi

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek