Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари соҳаси билан танишди

Albom8-iyun, 2020, 21:292 daqiqa1 koʻrish

Шавкат Мирзиёев ахборот технологиялари соҳасидаги тақдимотлар билан танишди.

➖ Бугунги кунда рақамли иқтисодиёт, “Электрон ҳукумат” хизматларига талаб кундан-кунга ошиб бормоқда. Лекин ҳозирда 780 тур давлат хизматидан бор-йўғи 185 тасидан “электрон портал” орқали фойдаланиш имкони мавжуд. Аксарият ташкилотларда иш жараёнини рақамлаштириш фақат ҳужжат алмашинувини электронлаштириш билан чекланиб қолмоқда.

➖ Бугунги кунда камбағал оилаларга кредит ва субсидиялар бериш масаласини махсус электрон дастур аниқ мезонлар асосида автоматик равишда белгилаши керак.

➖ Бош вазир маслаҳатчисига халқаро экспертларни жалб қилган ҳолда, ташкилотларда рухсат бериш ва қарор қабул қилиш жараёнларини электрон форматга ўтказиш бўйича концепция ишлаб чиқиш топширилди.

➖ Барча ҳудудларда рақамли технологиялар бўйича камида 100 та ўқув маркази очиш вазифаси қўйилди.

➖ Йил якунига қадар Гулистон, Бухоро, Наманган, Нукус, Самарқанд, Урганч ва Жиззах шаҳарларида IT парк филиалларини ташкил этиш режалаштирилган.

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek