Мактаб таълимини ривожлантириш бўйича видеоселектор

Foto28-yanvar, 2022, 18:341 daqiqa0 koʻrishtahrirlangan

Шавкат Мирзиёев раислигида мактаб таълимини ривожлантириш масалалари юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтмоқда. Президент мактаблардаги таълим сифати ва мазмунига ҳам кескин баҳо берди.

Хусусан, фойдаланиб келинаётган таълим стандартлари, ўқув дастурлари фақатгина назарий билим беришга йўналтирилган бўлиб, уларни мантиқий фикрлашга, амалий кўникмаларни шакллантириш, бир сўз билан айтганда, уларни ҳаётга тайёрлашга ўргатмаётгани қайд этилди.

Шу билан бирга, бугунги кунда 504 минг педагогдан 12 фоизи ўрта махсус маълумотли, 38 фоизида эса умуман малака тоифаси йўқ.

"Бу педагогларнинг дарс ўтиш маҳорати етарли эмас. Улар ўқувчиларга фақатгина ўзи "чала билган” нарсаларни ўргата олади, холос. Сабаби, ўқитувчиларнинг ўзининг устида мустақил ишлаш ва рағбатлантиришнинг самарали тизими яратилмаган. Ўқитувчи сифатли дарс ўтишга эмас, “кўпроқ соат олиш”га интилади", деди Президент.

Мактабларда ҳанузгача 200 дан ортиқ ҳисобот мавжуд.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 1325
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek