Ўзбекистонда авиаспоттингга расман рухсат берилади
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Очиқлик сари яна бир қадам: Ўзбекистонда расман авиаспоттинг учун рухсат берилади
Ҳукуматнинг тегишли қарори (№43, 26.01.2022й.) билан, 2022 йил 1 майдан бошлаб Ўзбекистондаги халқаро аэропортларда авиаспоттинг, яъни самолётлар парвозини кузатиш ва фото, видео тасвирга олишга рухсат берилади.
Барча халқаро аэропортларда авиаспоттерлар учун махсус кузатиш майдончалари ташкил этилади. Профессионал ҳамда ҳаваскор авиаспоттерлар орасида ҳар чораклик ва ҳар йилги танловлар ўтказилади.
Туризм ва спорт вазирлиги олинган фотосуратларни GettyImages, Flickr, Shutterstock, Depositphotos каби машҳур онлайн платформаларга жойлашга ёрдам беради.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1145





