Sog‘lom turmush tarzi platformasiga 100 milliard so‘m
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
“Соғлом турмуш тарзи” платформаси учун 100 миллиард сўм ажратилади
“Юрак-қон томир касалликларининг олдини олиш ва даволаш сифатини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Президент қарорига биноан, 2022 йилда “Соғлом турмуш тарзи” платформасидан фойдаланувчиларни рағбатлантириш, уларнинг сонини янада ошириш ҳамда бу борада олиб борилаётган ишлар кўламини янада кенгайтириш мақсадида Давлат бюджетидан 100 миллиард сўм ажратилади.
Изоҳ: ҳар ҳафта 100 млн сўм ва мингта велосипед учун ўйинлар ҳали бошланмади. Ҳозирда 1hls платформасига дастурчилар томонидан ўзгаришлар киритилиб, янги рағбатлантириш тизимига мослаштирилмоқда. Ушбу техник жараёнлар бироз вақт талаб этади. Ютуқли ўйинлар бошланишидан аввал яна алоҳида хабар берилади. Лекин унгача ҳам пиёда юришдан тўхтаб қолманг, бу энг аввало ўз саломатлигингиз учун фойдали.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 2642

