Ўзбекистонликларнинг 19 фоизи спорт билан шуғулланади
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Ўзбекистонликларнинг 19%и спорт билан шуғулланади
Бугун Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида ўтган видеоселектор мажлисида аҳолини оммавий спортга кенг жалб қилиш масалалари ҳам муҳокама қилинди.
Бугунги кунда аҳолимизнинг бор-йўғи 19 фоизи жисмоний тарбия ва спорт билан қамраб олинган. Аксинча, носоғлом турмуш тарзи, таркибида туз, қанд ва ёғ миқдори кўп бўлган ҳамда хамирли таом ва нонни меъёридан ортиқ истеъмол қилиш ҳолатлари кўп учрайди.
Коронавирус инфекцияси, аввало, юрак-қон томир, нафас йўллари касаллигига чалинган, ортиқча вазнли фуқароларда оғир кечгани ҳаммага маълум. Бу ҳам соғлом турмуш тарзи ва спортнинг аҳамиятини яна бир бор яққол кўрсатди.
Йиғилишда шу борадаги манзилли рўйхатни шакллантириб, қурилиш ишларини бошлаш, пиёдалар ва велосипедлар учун барча қулайликларни яратиш бўйича кўрсатмалар берилди.
👉 @xushnudbek 👈




