Авиачипталар нархини арзонлаштириш ва монополия муаммоси
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Бугунги селекторда миллий авиакомпаниямизда чипталар нархи баландлиги танқид қилиниб, уни арзонлаштириш вазифаси қўйилибди.
Яхши хабар. Жуда тўғри масала кўтарилибди, раҳмат.
Аммо ҳамма гап нархнинг арзонлашишида эмас, буни қайси йўл билан қилишларида.
Бу нарх ўлгур одам бўлса экан, раҳбарнинг гапидан қўрқиб, ҳамма айтганингни қилса. Ҳали бирорта давлат маъмурий буйруқбозлик ёки топшириқлар билан нархни арзонлаштира олмаган бўлса керак. Бунинг учун бозор қонуниятлари ишлаши, лаънати монополия йўқотилиши шарт.
Умид қиламизки, топшириқни бажариш учун сифатни янада расво қилиш, бошқача айтганда истеъмолчиларнинг ҳисобидан нархни туширишмайди, балки соғлом бозор қонуниятларини жорий қилиб, монополияларни йўқотишади.
Бу авиа, темир йўл, авто ва бошқа барча соҳаларга тегишли.
👉 @xushnudbek 👈
- 😁 1
