Суд тизимида очиқлик ва янги мукофотлар жорий этилади
Matn9-dekabr, 2020, 16:241 daqiqa0 koʻrish
Президент Фармонига биноан:
➖ 2021 йил 1 февралдан суд тизимида коррупция ҳолатларининг олдини олиш, Судьялар олий кенгаши ва суд тизими фаолиятида очиқлик ва шаффофликни таъминлаш учун илк бор судьялик лавозимларига номзодларни танлаш бўйича имтиҳон жараёнларини Интернет тармоғи (веб-сайт) орқали онлайн тарзда ёритиб бориш йўлга қўйилади;
➖ Судьялар дахлсизлигини таъминлаш ва коррупциянинг олдини олиш бўйича суд инспекцияси тузилади;
➖ “Ибратли судья” мукофоти ҳамда “Суд фахрийси” кўкрак нишони жорий этилади;
➖ жамоатчилик асосида фаолият юритувчи Судьялар клуби ташкил этилади.
Манба: ЎзА
👉 @xushnudbek 👈

