Давлат бошқарувига хусусий сектор жалб қилинади

Matn9-dekabr, 2020, 13:251 daqiqa0 koʻrish

Давлат бошқаруви соҳасига хусусий секторни жалб қилишга оид Президент қарори имзоланди

Унга кўра:

🏠 2021 йил 1 апрелдан Кадастр агентлиги томонидан бериладиган малака шаҳодатномасига эга кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандисларига, шу жумладан кўчмас мулк объектларига бирламчи кадастр йиғмажилдини тайёрлаш ҳуқуқи берилади. Кўчмас мулк бўйича кадастр муҳандиси ўз фаолиятини юридик шахслар билан меҳнат шартномасини тузиш орқали ёки якка тартибдаги тадбиркор сифатида амалга оширади;

🚙📸 2021 йил 1 мартдан тадбиркорларга автомобиль йўлларида йўл ҳаракати қоидалари бузилганлигини қайд этувчи махсус автоматлаштирилган фото ва видео дастурий-техник воситалари ўрнатилишини ташкил этиш ҳуқуқи берилади. Камералар ўрнатиладиган жойлар электрон аукцион савдолари орқали берилади. Тадбиркорлар аукционда ютиб олган жойини чекланмаган муддатга ва бошқа тадбиркорга ўтказиш ҳуқуқи билан олишади.

❗️2021-2022 йилларда республика бўйича жами 3 минг 356 та интеллектуал видеокамералар ҳамда 763та стационар радарлар ўрнатилади.

👉 @xushnudbek 👈

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek