Талабалар турар жойлари бўйича сўровнома ўтказилмоқда
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Талабалар турар жойлари ҳақида сўровнома
Ёшлар ишлари агентлиги талабалар ётоқхоналари ҳақида таклифларни умумлаштириш мақсадида сўровнома ташкил қилибди.
Хабарда айтилишича, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда талабалар турар жойларидаги вазият ҳамда ётоқхонага жойлаштириш юзасидан билдирилаётган таклифларни умумлаштириш, талаба ёшлар манфаатларини ҳимоя қилиш, улар учун мақбул шарт-шароитлар яратишга кўмаклашиш мақсадида тегишли мутасадди ташкилотларга ўз таклифларини тайёрламоқда.
Агар ушбу масала бўйича сизда ҳам фикрлар бўлса,қуйидаги сўровномада иштирок этишингиз мумкин:
Сўровнома муддати: 2020 йил 11 декабрь


