Стипендиялар бериш тартиби ҳақидаги сўровнома натижалари
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Manba:Xushnudbek.uz
Талабалар учун Президент стипендияси ва бошқа номли давлат стипендиялари (Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий) бериш тартиби ҳақидаги сўровномамизда жами 1222 киши қатнашди.
Шундан 948 киши, яъни 77,6% овоз қатнашувчилар "коррупция ва таниш-билишчилик уяси" дея баҳолашди.
193 киши, яъни 15,8% овоз берувчилар "адолатсизликлар бўлиб туради" деган фикрда.
Атиги 81 киши, яъни 6,6% респондентлар "нисбатан адолатли ўтишига" ишонишади.
Сўровнома жуда аянчли натижани кўрсатди, умумий ҳисобда 93,4% инсонлар стипендиялар бериш жараёни адолатли ўтмайди, деган фикрда.
Ва мен ҳам улар сафида борман. Ҳақиқатдан ҳам стипендиялар бериш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш керак, кескин ўзгартириш лозим. Ўтган йили билвосита мана шу тизимга алоқам бўлди ва кўрдимки, шу даражада майнавозчиликлар кўп бўлар эканки, асти қўяверасиз. Бундай майнавозчиликлар ОТМларнинг ўзида ректорларнинг "раҳнамо"лигида бошланиб, вазирликка уланиб кетади. Қўлимда бир дунё далиллар ҳам тўпланиб қолди.
Ҳаммасига имтиёзлар сабабчи. Магистратурага имтиҳонсиз бюджетга кириш имтиёзи айрим инсонларни ҳар қандай кўзбўямачилик қилишга ундайди, масъулларни эса виждонини унутишига шароит яратади.
Хуллас, таълим тизимидаги катта коррупция ва таниш-билишчиликлардан бири бўлган бу тизимнинг ислоҳотига ҳам тез орада навбат келишига умид қилиб қоламиз.
Каналга уланиш: 👇
https://t.me/joinchat/AAAAAEe1KDC7Hm03UPVooQ


