Toshkentda uy-joy rasmiylashtirishdagi cheklovlar bekor qilindi
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0tahrirlangan
Javob berilgan xabar: Xushnudbek.uzБугун Ўзбекистон Республикаси Конституцияси 28 ёшга тўлди. Бутун қонунчилиги ҳам қоғозда, ҳам амалда Конституциясига мос бўлган жамиятлар албатта ривожланади.…Юқоридаги роликка қўшимча
Шавкат Мирзиёевнинг Конституция куни муносабати билан йўлллаган байрам табригидан парча:
“Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида кўчмас мулк сотиб олиш билан боғлиқ чекловлар бекор қилингани туфайли 40 мингдан ортиқ фуқаро пойтахт минтақасида сотиб олган уй-жойларини ўз номига расмийлаштириш имконига эга бўлди”.
Ўша куни бир интервьюда масъуллардан бири шу каби рақамларни изоҳлай туриб, “кўряпсизми, шу рақамлар ҳам ушбу ўзгариш халққа қай даражада фойда бўлганини кўрсатяпти” деганди.
Мен эса буни сал бошқачароқ таърифладим, яъни “кўряпсизми, ушбу катта рақамлар узоқ йиллар давомида халқ қай даражада қийналганини кўрсатяпти” дея.
Аслида иккимизнинг гапимиз ҳам ёлғон эмасди, шунчаки танганинг бошқа-бошқа томонларига назар ташладик холос.
Конституцияга зид қонунлар, муайян гуруҳларнинг лоббиси ва айрим раҳбарларнинг қўрқуви сабаб бечора халқ кўп йиллар давомида ўз уйида ижарачи бўлиб яшашга, “прописканг йўқ” дея хўрланишга, ўз ватанида эркин юра олмай, ички ишлар органларига худди террористдек тутиб кетишларига сабаб бўлган. Юқоридаги каби рақамлар ютуқ эмас, аслида бизнинг фожиамиз кўламини исботловчи рақамлардир.
Хайриятки, узоқ чўзилган бўлса-да, ниҳоят вазият ўзгарди. Хатолар тан олиниб, тўғриланди. Ўн минглаб инсонлар ташвишларидан қутилди.
Бу каби хатолар охиргиси эмас лекин, ўзгартирилиши керак бўлган қоидалар, бекор қилиниши лозим бўлган мантиқсиз чекловлару тақиқлар ҳали яна бор. Улар ҳам тез орада ижобий ечим топилишини ният қиламиз.
👉 @xushnudbek 👈