Президент фармони билан 104 нафар фуқаро афв этилди
Xushnudbek.uzMatn1 daqiqa0Президент фармони билан 104 нафар фуқаро афв этилди
Бу ҳақда ЎзА (@uzauz) хабар бермоқда.
Ўзбекистон Конституцияси қабул қилинганлигининг 28 йиллиги муносабати билан афв этилган шахсларнинг 6 нафари асосий жазодан тўлиқ озод этилди, 50 нафари жазони ўташдан муддатидан илгари шартли озод қилинди, 17 нафарининг озодликдан маҳрум этиш жазоси енгилроқ жазо билан алмаштирилди. Шунингдек, 41 нафар шахсга тайинланган озодликдан маҳрум этиш жазосининг муддатлари қисқартирилди.
Афв этилганларнинг 13 нафарини чет эл фуқаролари, 9 нафарини 60 ёшдан ошган шахслар, 1 нафарини аёл ҳамда 21 нафарини тақиқланган ташкилотлар фаолиятида қатнашган шахслар ташкил этади.
👉 @xushnudbek 👈

