Радар ўрнатиш жойи аукционда 3,5 млрд сўмга сотилди
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0
Радар ўрнатиш жойи аукционда салкам 3,5 млрд сўмга сотилди
Тошкент шаҳридаги Ҳ.Олимжон ва А.Қодрий кўчаларида жойлашган йўл ўтказгичда радар ўрнатиш жойи аукционга қўйилган эди. Бошланғич нархи 36 млн 750 минг сўм.
Аукционда 6 та талабгор қатнашди. Якунда 3 млрд 496 млн сўм нарх таклифи билан "TECH AGE" МЧЖ ҚК ғолиб бўлди.
Шаффофлик ва очиқ рақобат натижасида бошланғич нархдан салкам 100 баробар қимматроққа сотилди.
Kurbanoff айтганидек, агар олдингидек ҳокимларга тарқатиш ваколатини берганимизда, ҳозир бу жой аслида йўқ инвестиция шартлари асосида ноль баланс билан кимгадир берилган бўларди. Биз эса кимга берилганини билолмасдик ҳам.
Очиқликдан ҳамма ютади: халқ ҳам, давлат ҳам, ҳалол тадбиркорлар ҳам. Яқиндагина Coca-Cola компаниясидаги давлат улуши 252 млн долларга сотилгани бунга яққол мисол бўла олади.
👉 @xushnudbek👈


