Ўзбекистонда шакар танқислиги ва нарх ошишига асос йўқ
Xushnudbek.uzMatn2 daqiqa0tahrirlangan❓ Россия ва Украинадан шакар экспорти тўхтатилгани муаммо бўлмайдими? Нега нархлар ошмоқда?
✅ ЖАВОБ: Йўқ, муаммо бўлмайди. Ушбу саволга Монополияга қарши курашиш қўмитаси жавоб берди.
Ички бозорлардаги шакар маҳсулоти нархининг асоссиз кескин ошиши кузатилмоқда.
Россия ва Украина давлатлари томонидан шакар экспорти тўхтатилганлигининг Ўзбекистонга ҳеч қандай таъсири йўқ. Бу икки давлатнинг ички бозордаги улуши бор-йўғи 2% ни ташкил этади.
Бугунги кунда маҳаллий шакар заводлари шакар хомашёсини жаҳон биржа котировкаларига нисбатан арзон нархларда Бразилия давлатидан харид қилишмоқда.
Ўзбекистонда иккита – «Хоразм шакар» ва «Ангрен шакар» МЧЖларда жорий йил 15 март ҳолатига 260 минг тонна шакар маҳсулоти ресурслари мавжуд. Шундан, омборда 40 минг тн тайёр шакар ва 32 минг тн хомашё, июнь ойига қадар 178 минг тн хомашё етказиб берилади.
Шундай бўлса ҳам қўшимча қулайликлар яратиш, шунингдек, ички бозорни шакар маҳсулоти билан узлуксиз таъминлаш мақсадида биржа савдоларига кунлик қўйиладиган ҳажм ўртача 30 фоизга оширилмоқда.
Бундан ташқари Ҳукумат томонидан зарур чоралар кўрилмоқда ҳамда барча ҳудудлардаги бозорларда “Элга хизмат” расталарида мақбул нархда шакар сотиш топшириқлари берилмоқда.
“Шакарга бўлган нарх асоссиз оширилиши натижасида ваҳимага берилмаслигингизни сўраймиз”, - дейилади қўмита хабарида.
❗️Монополияга қарши курашиш қўмитаси тадбиркорлардан шакарга бўлган нарх-навони асоссиз оширмасликни ва истеъмолчиларга ноқулайлик туғдирмасликни сўраб, асоссиз оширилган нарх-наво бўйича қонунда жавобгарлик белгиланганини огоҳлантирди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 1879



