Ўзбекистонда Аи-80 бензинидан босқичма-босқич воз кечилади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalVideo3 daqiqa0tahrirlangan

Келгуси йилдан бошлаб «Аи-80» маркали бензиндан воз кечилади

2022 йилдан бошлаб «Аи-80» маркали бензиндан босқичма-босқич воз кечилади. Бу ҳақда «Ўзбекнефтгаз» АЖ департамент директори АОКАда ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.

«Aи-80» бензини асосан халқимизни, истеъмолчиларни ўйлаб «Ўзбекнефтгаз» томонидан ишлаб чиқарилиб, арзон нархда таклиф этиляпти. Бугунги кунда ҳам ушбу маркали бензин 6800-6900 сўм атрофида сотилмоқда.

«Ўзбекнефтгаз» стратегиясига кўра, келгуси йилдан бошлаб «Аи-80» маркали бензиндан босқичма-босқич воз кечилади ва янада сифатли қилиб ишлаб чиқариш бўйича иш олиб борилмоқда», – дейди Хушнуджон Маҳмудов.

Бензин нархлари пасайиши мумкин

Айни кунларда бензин нархлари кескин кўтарилиб кетгани сир эмас. Монополияга қарши курашиш қўмитасига ишонадиган бўлсак, яқин кунларда нархлар пасайиши мумкин. Бу бўйича ишлар олиб борилаётган экан.

Аммо, айнан қачон ва қанчага пастлаши ҳақида аниқ гап айтилмаган.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek