TechnoWays технологик ривожланиш марафони бошланди
Xushnudbek.uzVideo2 daqiqa0tahrirlanganКеча INNO технопаркида ёшлар учун Инновацион ривожланиш вазирлиги ҳузуридаги Инновациялар Миллий офиси томонидан ташкиллаштирилган «TechnoWays» технологик ривожланиш марафонининг республика босқичи бошланди.
Янгича форматда ташкил қилинаётган тадбир 24 ноябргача давом этади. Марафонда ёшлар замонавий технопаркнинг барча имкониятларидан фойдаланган ҳолда ўз инновацион ғоялари устида иш олиб боришади. Иштирокчилар учун турли хил «Иннотур» сайёҳатлари уюштирилади.
Марафон якунида иштирокчилар орасидан 8 нафар энг зўр ғоя муаллифлари танлаб олинади ва уларнинг ҳар бирига пул мукофотлари берилади.
«TechnoWays» технологик ривожланиш марафонининг республика босқичи ғолиблари 22-27 ноябрь куни бўлиб ўтадиган «InnoWeek.Uz-2021» инновацион ғоялар ҳафталиги доирасида тақдирланади.
- 👍 2






