Камбағалликни қисқартириш бўйича видеоселектор йиғилиши
Xushnudbek.uzFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Шавкат Мирзиёев раислигида камбағалликни қисқартириш ва бандликни таъминлаш борасида 2022 йилда амалга ошириладиган ишлар юзасидан видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
✅ Унда қуйидагилар таъкидланди:
➖оилавий тадбиркорлик, ишсиз аҳоли ва ёшларни касб-ҳунар ва тадбиркорликка ўқитиш учун 13 трлн сўм берилади;
➖ пахта ва ғалладан бўшайдиган 200 минг гектар майдоннинг 80 минг гектари аҳолига берилади. Мева-сабзавот лойиҳаларига 100 млн доллар ва мева-сабзавот кластерларига 2 трлн сўм ресурс йўналтирилади;
➖ аҳоли бандлигини таъминлашда 500 минг гектардан зиёд томорқалардан фойдаланиш учун 100 млн доллар йўналтирилади;
➖ томорқаси бўлган хонадонларда 100 та парранда, 20 та қуён, 5-6 та қўй ва эчки, камида 5-10 та курка, 5 та асалари уялари боқилиши таъминланади.
👉 @xushnudbek 👈






