Қоидабузарларни видеога олиб юбориш чақимчилик эмас
Xushnudbek.uzVideo4 daqiqa0tahrirlangan«Қоидабузарларни видеога олиб юбориш чақимчилик эмас»
Кун.уз нашри Ислом динида йўл ҳақлари, йўл қоидаларига амал қилишнинг ҳукми мавзусида «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид билан суҳбат қурди.
Унда йўл ҳаракати фиқҳи бўйича жуда муҳим маълумотлар берилган, барчага кўришни тавсия қиламан.
📹 https://youtu.be/8FwomyFbEvE
Жумладан, кўп мунозараларга сабаб бўладиган мавзу — қоидабузарларнинг видеосини тегишли органларга юбориш масаласида ҳам имом Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид ўз муносабатини билдирган. Унга кўра Ислом дини қоидалари бўйича:
✅ Қоидабузарларнинг видеосини юбориш чақимчилик эмас. Бу жамоатчилик назоратидир. Омманинг ҳақига зид иш қилинганда, жамоатчиликнинг вакили сифатида буни беминнат (пул учун эмас) етказиш, иншаллоҳ, жоиз ҳисобланади.
❌ Аммо қоидабузарларни видео/расмга олиб юборишни ўзига касб қилиб олиш ва бунинг ортидан тирикчилик қилиш мумкин эмас. Бу ҳалол касб ҳисобланмайди.
👉 @xushnudbek 👈
- 👍 3





