Йўллардаги қоидабузарликлар ва жамоатчилик назорати
Қоидабузарликни тасвирга тушириб юбориш мавзуси атрофида доим баҳслар бўлади. Кўпчилик ҳайдовчилар ўз манфаатларидан келиб чиқиб, бу ишни "сотқинлик", "стукачлик", "номардлик" деб аташади.
Мен эса мутлоқ бошқа фикрдаман.
Ҳар йили йўлларда минглаб инсонлар вафот этишади. Қоидани бир тийинга илмайдиган, йўлда худди молдек машина ҳайдайдиганлар афсуски кўп. Уларнинг касрига кимнингдир отаси, онаси, фарзанди ҳаётдан кўз юмади (Аллоҳ асрасин барчамизни).
Шу сабабли бундай фожиаларга қарши бутун жамоатчилик биргаликда курашиши керак. Ҳамма уйғоқ бўлиши, ҳеч ким лоқайд бўлмаслиги керак. Видеоларни албатта юборинг, агар пул олишга хижолат бўлсангиз, пулдан воз кечсангиз ҳам бўлади.
Қоидабузарлар ҳар қанча ўзгаларни айбламасин, энг аввало ўзлари қоидани бузмаслиги керак, тамом.
Юқоридаги видео 1 ҳафта олдин олинган. Болакайни Аллоҳни ўзи асрабди. "Стукачлик" деб оғзидан кўпик сачратадиганларга айтадиган гапим, ўша болакай ўрнида сизнинг фарзандингиз ҳам бўлиши мумкин эди. Бошқа гапим йўқ.
👉 @xushnudbek 👈



