Йўл ҳаракати қоидалари ва суғурта тизими янгиланади

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0tahrirlangan
Шавкат Мирзиёев раислигида йўл ҳаракати хавфсизлиги масалаларига бағишланган йиғилиш жараёни

Йиғилишда ҳайдовчиларнинг жавобгарлигини мажбурий суғурта қилишда тўланадиган суғурта бадалини жарима балларидан келиб чиқиб белгилаш тартиби жорий этилиши белгиланди.

Шу билан бирга, Йўл ҳаракати қоидалари анча эскиргани, халқаро стандартлар асосида янгидан ишлаб чиқилиши шартлиги кўрсатиб ўтилди.

"Қонунчиликка киритиладиган ҳамма янгиликлар депутатлар, экспертлар ва жамоатчилик билан бамаслаҳат ишлаб чиқилади", деди Президент.

Сўнгги пайтларда йўл ҳаракати хавфсизлиги инспектори фаолиятига қаршилик кўрсатиш, уларни обрўсизлантириш ҳолатлари кўпаймоқда. Қонунларни кўриб чиқишда бу масалага ҳам алоҳида эътибор қаратиш зарурлиги таъкидланди.

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 688
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek