Муаллифнинг отаси 58 ёшга тўлди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalFoto1 daqiqa0
Муаллифнинг отаси чақалоқни қўлида ушлаб турган ҳолати

1 январь куни оиламиздаги асосий байрам — дадамнинг таваллуд топган кунлари. Бугун оиламизнинг боши, суянган тоғимиз, ишонган устунимиз 58 ёшга тўлдилар.

Баъзан ўйлаб қоламан, келгусида мен ҳам дадамдек яхши ота бўла олармикинман? Фарзанд тарбиясида дадамдек собит тура олармикинман? Ризқ топишда дадамдек ҳалол бўла олармикинман? Булар қўлимдан келармикин? Билмадим, билмадим. Дадамдек бўлишим қийин.

Ота-онаси ҳаёт инсонлар - дунёдаги энг бахтли ва энг бой инсонлар. Шубҳасиз. Уларнинг қадрига етайлик!

Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek