Иккита янги китоб тақдимоти ўтказилди

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanalAlbom2 daqiqa0tahrirlangan
Жомиъ аҳком ас-сиғор ва Йўл ҳаракати фиқҳи китоблари кўргазма пештахтасида
Диний идора вакили тадбирда китоб мутолаа қилмоқда
Ўзбекистон мусулмонлари идорасида ўтказилган китоб тақдимоти зали
Ҳасанхон Яҳё Абдулмажид китобга дастхат ёзиб бермоқда
Тадбир иштирокчилари янги китоб билан эсдаликка тушган сурати
Йўл ҳаракати фиқҳи китобининг мундарижа саҳифаси

Бугун фойдали иккита китобнинг тақдимотида қатнашдим.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасида аллома Муҳаммад ибн Маҳмуд Уструшанийнинг “Жомиъ аҳком ас-сиғор” асарининг ўзбек тилидаги илк нашри ва "Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф" жоме масжиди имом ноиби Ҳасанхон Яҳё Абдулмажиднинг “Йўл ҳаракати фиқҳи” китоби тақдимоти ўтказилди.

Иккала китоб ҳам жуда муҳим ва фойдали. Айниқса “Йўл ҳаракати фиқҳи” китобини имкон қадар кўпроқ одам ўқиши керак. Бу китоб ҳайдовчилар учун ҳам, пиёдалар учун ҳам бирдек фойдали бўлади. Айниқса, ҳар йили йўлларимизда минглаб инсонлар ҳалок бўлаётган бир пайтда китобнинг зарурияти жуда сезилади.

Мазкур китобда Қуръон ва ҳадисларда йўл ҳаракатига оид келган ҳукм ва одоблар, исломда транспорт воситаларига муносабат, ҳайдовчиликнинг шартлари ва шу мавзуга оид бошқа фиқҳий маълумотлар ўрин олган.

❗️Барчага ушбу китобни албатта ўқиб чиқишни тавсия қиламан.

👉 Онлайн буюртма бериш

👉 Телеграм орқали буюртма бериш

Ҳажми: 304 бет
Нархи: 33 000 сўм

👉 @xushnudbek 👈

  • 👍 2102
Telegram

Xushnudbek.uzTasdiqlangan kanal

@xushnudbek